«Челси» қишда Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олиши мумкин – манба
«Челси» қишда Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олиши мумкин – манба
Шунингдек, яна АПЛнинг учта клуби ҳам ўзбекистонлик футболчини кузатмоқда.
«Челси» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, «кўклар» қишки трансфер ойнаси вақтида ўзбекистонлик 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятидан фойдаланиши мумкин.
Қайд этилишича, Абдуқодир «шаҳарликлар»нинг асосий таркибида мунтазам равишда майдонга туша оладими ёки йўқми, аниқ эмас. Шу боис «Челси» ҳимоячининг вазиятини синчиклаб ўрганмоқда.
Шунингдек, яна Англия Премьер-лигасининг учта клуби Ҳусановни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Бу мавсумда Абдуқодир барча турнирлар доирасида 6 та учрашувда иштирок этди. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.