«Челси» Йоргенсен учун 15 млн фунт олмоқчи
Йергенсен 2024 йилда «Вильярреал»дан «Челси»га 20 млн фунт эвазига ўтган эди.
ФОТО: Getty images
Филип Йоргенсен «Челси»дан бу ёзда уни сотишни сўради. Даниялик дарвозабон бошқа клубда асосий бўлишни хоҳлайди.
Йергенсен 2024 йилда «Вильярреал»дан «Челси»га 20 млн фунт эвазига ўтган эди. Шартнома 2031 йилгача мўлжалланган. Аммо у Роберт Санчесни таркибдан сиқиб чиқара олмади.
Ўтган мавсумда Йоргенсен атиги 12 та ўйинда майдонга тушди. У март ойида ПСЖга қарши баҳсда хатога йўл қўйди, бу эса унинг аҳволини янада оғирлаштирди.
«Челси» Йоргенсенни сотишга тайёр. Клуб камида 15 млн фунт ишлаб олмоқчи.
Янги бош мураббий Хаби Алонсо вазиятга таъсир қилиши мумкин. Аммо Санчес, катта эҳтимол билан, асосий дарвозабон бўлиб қолади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист