«Челси» ҳимоячиси «Ньюкасл»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
Лондоннинг "Челси" клуби марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси фаолиятини "Ньюкасл"да давом эттириши мумкин.
Caughtoffside хабарига кўра, "қарғалар" аллақачон 27 ёшли француз учун "Челси" билан музокараларни бошлаган. Томонлар яқин кунларда келишувга эришиши мумкинлиги айтилмоқда.
"Аристократлар" ҳозирда Transfermarkt портали томонидан 22 миллион еврога баҳоланаётган Дисасини 35 миллион еврога сотмоқчи. Даъвогар эса нархни туширишга умид қилмоқда.
Шунингдек, “Ньюкасл” ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш учун бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист