locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Хау билан боғланди

48 ёшли мураббий 2021 йилнинг ноябрь ойидан буён "Ньюкасл"ни бошқариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Хау билан боғланди
ФОТО: Getty images

"Челси" Энцо Маресканинг истеъфосидан кейин "Ньюкасл"ни бошқараётган англиялик мутахассис Эдди Хауга мурожаат қилди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда жамоа бошқарувига "Страсбург"да ишлаётган Лиам Росеньор асосий номзод бўлиб қолмоқда.

Шунга қарамай, “кўклар” Англия чемпионатида ишлаган тажрибаси бор мутахассисларга ҳам эътибор қаратяпти. Хау эса клубнинг шорт-листидан жой олган.

48 ёшли мураббий 2021 йилнинг ноябрь ойидан буён "Ньюкасл"ни бошқариб келмоқда. АПЛ жорий мавсумининг 19-туридан сўнг "қарғалар" 26 очко жамғариб, 13-ўринни эгаллаб турибди. 30 очкоси бор "Челси" эса 5-поғонадан жой олган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг