locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Гарначо билан хайрлашишга тайёр

Гарначога «Рома» жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Челси» Гарначо билан хайрлашишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Челси» ёзги трансферлар ойнасида вингер Алехандро Гарначони сотишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, Лондон клуби 22 ёшли аргентиналик футболчининг вакиллари билан унинг трансфери юзасидан фаол иш олиб бормоқда. Гарначонинг ўзи эса ҳали жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо қўл остида машғулотларни бошламаган. «Кўклар» футболчи учун 50 миллион евро миқдорида таклиф тушса, уни қўйиб юборишга тайёр.

Аввалроқ Гарначога «Рома» жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, «Челси» раҳбарияти футболчининг трансфери ўзини оқламаган, деб ҳисобламоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Гарначо барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг