locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Гарначо бўйича қарор қабул қилди

Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2032 йил июнигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Гарначо бўйича қарор қабул қилди
ФОТО: Getty images

«Челси» вингери Алехандро Гарначо ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Саймон Филлипс хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар 21 ёшли футболчи билан хайрлашишга қарор қилган.

Қайд этилишича, «Челси» Гарначо трансферидан 46 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Аргентиналик футболчига даъвогар клублардан бири сифатида «Наполи» тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гарначо 2025 йил ёзида «Челси» сафига қўшилганди.

Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2032 йил июнигача мўлжалланган.

Футболчи ўтган мавсум АПЛда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та ассист қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг