«Челси» футболчилари Жота ва Силванинг оиласига хайрия қилди
Фото: Getty Images
“Челси” футболчилари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги пул мукофотларининг бир қисмини марҳум футболчилар Диогу Жота ва Андре Силванинг оила аъзоларига хайрия қилади, дея хабар беради The Athletic.
Манбага кўра, Лондон клуби янгиланган форматдаги турнирда муваффақият қозониш орқали бюджетини 114 миллион долларга бойитган. Клуб раҳбарияти 15,5 млн долларни жамоа мураббийлари ва футболчилари ўртасида тенг тақсимлашга ажратган.
“Челси” футболчилари эса биргаликда бу маблағнинг бир қисмини Диогу Жота ва Андре Силванинг оиласига хайрия сифатида беришга қарор қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист