locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» футболчилари Лиам Розеньорга бўлган ишончни йўқотишди

Мураббийнинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби футболчилари бош мураббий Лиам Розеньорнинг қарорларидан норози бўлишни бошлади. Бу ҳолат мутахассиснинг клубдаги келажагини хавф остига қўймоқда, деб хабар беради BBC.

Маълум бўлишича, жамоанинг юлдуз футболчилари Розеньорнинг сўнгги қарорларидан ҳафсаласи пир бўлмоқда. Хусусан, дарвозабонлар Роберт Санчес ва Филип Йоргенсен ўртасидаги доимий ротация кийиниш хонасида норозилик уйғотган. Шунингдек, ҳимоячи Жош Ачимпонгнинг майдондаги вазифалари чеклаб қўйилгани ҳам жамоа аъзолари томонидан салбий қабул қилинган. Жамоа ичидаги умумий муҳит ҳам савол остида қолмоқда.

41 ёшли инглиз мутахассиси шу йилнинг январ ойида Франциянинг «Страсбург» клубидан «Челси»га келган эди.

Айни пайтда Англия Премьер-лигасининг 34 та туридан сўнг «Челси» 48 очко билан турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Мусобақада 33 та ўйиндан кейин 70 очко жамғарган «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг