«Челси» футболчилари Энсо Маресканинг истеъфога чиқарилиши ва жамоанинг Лиам Росеньор қўл остидаги ҳозирги натижаларидан норози бўлмоқда
Лондоннинг «Челси» клуби кийим алмаштириш хонасида раҳбариятга нисбатан норозилик кайфияти кучайиб бормоқда. Бунга Энсо Маресканинг истеъфога чиқарилиши ва жамоанинг Лиам Росеньор қўл остидаги ҳозирги натижалари сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, яримҳимоячи Энсо Фернандес юзага келган вазиятдан энг кўп норозилик билдираётган футболчилардан бири бўлиб турибди. Бундан ташқари, Лондон клубининг бир қатор асосий футболчилари фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттириш вариантларини кўриб чиқишни бошлаган.
«Челси» хўжайинлари ўтган ёздан буён аргентиналик ҳимоячи билан шартномани узайтиришга уринишмоқда, чунки уни клуб лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисоблашади. Бироқ ҳозирча бу борадаги ҳаракатлар натижа бергани йўқ.
Жорий мавсумда Фернандес барча турнирлар доирасида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 90 миллион еврога тенг.