«Челси» Фернандес кетган тақдирда унинг ўрнига кимни олиши маълум бўлди
«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтган тақдирда, лондонликлар унинг ўрнига «Монако» футболчиси Ламин Камарани олиб келишни режалаштирмоқда.
TEAMtalk маълумотига кўра, «Челси» сенегаллик ярим ҳимоячи учун расмий таклиф тайёрламоқда. «Кўклар» ушбу трансфер борасида музокараларни ойнинг катта қисми давомида олиб борган.
Манбага кўра, «Монако» Камара учун 60 миллион евро атрофидаги таклифни қабул қилишга тайёр. Шу боис яқин кунларда «Челси»дан расмий таклиф келиши кутилмоқда.
22 ёшли футболчи янги мавсумда барча турнирларда учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Камаранинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали эса сенегаллик футболчининг қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
Агар Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га кўчиб ўтса, Камара унинг ўрнини тўлдириш учун «Челси»нинг асосий номзодига айланиши мумкин.