“Челси” Фермин Лопес учун 120 миллион евродан ортиқ таклиф тайёрламоқда — манба
“Челси” “Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопес трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда. El Nacional маълумотига кўра, Лондон клуби 23 ёшли испаниялик футболчи учун 120 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёр.
Манбанинг ёзишича, “Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо Ферминни жамоанинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда. Клуб раҳбарияти ҳам мураббийнинг талабини қондириш ва футболчини Лондонга олиб келиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр.
“Барселона” Ферминни сотишни режалаштирмаяпти, бироқ 120 миллион евродан юқори таклиф каталонияликларни музокарага ундаши мумкинлиги айтилмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 5 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.
Маълумот учун, Фермин Лопес 2026 йил февралида “Барселона” билан шартномасини узайтирган. Унинг амалдаги келишуви 2031 йил 30 июнгача мўлжалланган.