“Челси” Эстеваонинг келажаги бўйича бир қарорга келди
“Челси” бразилиялик вингер Эстевао Виллиан бўйича қатъий қарорга келган. 19 ёшли футболчига “Реал Мадрид” ва “Барселона” жиддий қизиқиш билдираётганига қарамай, Лондон клуби уни яқин келажакда сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Реал” ва “Барселона” Эстеваони ҳали “Палмейрас” сафида ўйнаган давридан буён кузатиб келади ва ҳозир ҳам унинг ривожланишини диққат билан назорат қилмоқда. Бироқ “Челси” бразилиялик футболчини катта салоҳиятга эга узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўрмоқда ва у билан хайрлашиш ниятида эмас.
Эстеваонинг ўзи ҳам айни пайтда Лондон клубини тарк этишни ўйламаяпти. Хабарларга кўра, футболчи “Челси”даги ҳаётидан мамнун ва Хаби Алонсо жамоасида асосий таркиб футболчисига айланишни мақсад қилган. Шу сабабли Испания грандларининг қизиқиши ҳозирча бразилияликнинг келажагига таъсир қилмаяпти.
Маълумот учун, Эстевао “Челси”га “Палмейрас”дан тахминан 29 миллион фунт эвазига келиб қўшилган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи барча турнирлар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушган, Transfermarkt эса унинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.