“Челси” Энсо Фернандесга ўринбосар топди
“Челси” ярим ҳимоячи Энсо Фернандес жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига “Монако” футболчиси Ламин Камарани сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 22 ёшли сенегаллик футболчи бўйича музокараларни август ойининг катта қисмида олиб борган. “Монако”ни тахминан 60 миллион евролик таклиф қаноатлантириши кутилмоқда.
“Челси” Камарани Энсо Фернандеснинг эҳтимолий ўрнини босувчи асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. Фернандесга “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери амалга ошса, лондонликлар Камара бўйича келишувни тезлаштириши мумкин.
Маълумот учун, Ламин Камара жорий мавсум “Монако” сафида барча мусобақаларда учта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.