locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” Энсо Фернандес учун “Манчестер Сити”дан 164 миллион евро талаб қилмоқда

Фернандес “Манчестер Сити”га ўтиш вариантига ижобий қарамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” ярим ҳимоячи Энсо Фернандесни сотиш учун “Манчестер Сити”га ўз талабини маълум қилди. Topskills Sports UK маълумотига кўра, Лондон клуби 25 ёшли аргентиналик футболчини 164 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Манбага кўра, Фернандес “Манчестер Сити”га ўтиш вариантига ижобий қарамоқда. Бироқ футболчи трансферни амалга ошириш учун “Челси” раҳбариятига босим ўтказиш ёки клубдан кетишни талаб қилиш ниятида эмас.

“Манчестер Сити” эса Энсо трансфери бўйича жиддий ҳаракат бошлашдан олдин таркибдаги айрим футболчиларни сотишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, бошқа манбаларда “Челси”нинг Фернандес учун талаби 120 миллион фунт атрофида экани ҳам хабар қилинган, шу сабаб трансфер суммаси бўйича маълумотлар ҳозирча бир-биридан фарқ қилмоқда.

Маълумот учун, Фернандес ўтган мавсум “Челси” сафида барча мусобақаларда 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг