locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” Энсо Фернандес ўрнига “Реал” юлдузини олиши мумкин

Энсо Фернандес фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандеснинг “Манчестер Сити”га эҳтимолий трансфери амалга ошган тақдирда, унинг ўрнини “Реал Мадрид” футболчиси Эдуардо Камавинга эгаллаши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилган.

Манбага кўра, Фернандес яқин вақт ичида “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин. Лондон клуби аргентиналик футболчи кетган тақдирда марказий ярим ҳимояни кучайтириш учун Камавингани асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

Камавинганинг “Реал Мадрид”даги келажаги ҳам ноаниқ бўлиб қолмоқда. Хабарларга кўра, мадридликларнинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо 23 ёшли француз футболчисини ўз лойиҳасининг муҳим қисми сифатида кўрмаяпти.

Маълумот учун, Камавинганинг “Реал Мадрид” билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда. Янг и мавсумда футболчи Ла Лигада бир учрашувда майдонга тушиб, 10 дақиқа ҳаракат қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг