“Челси” Энсо Фернандес бўйича “Манчестер Сити”дан ҳали таклиф олмаган
“Челси” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандеснинг “Манчестер Сити”га эҳтимолий трансфери бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди. Аргентиналик футболчи трансфер миш-мишлари фонида жамоасининг кетма-кет иккинчи учрашувини ўтказиб юборди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Аввалроқ “Манчестер Сити” Фернандес билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ҳозирга қадар “Челси” футболчи учун Манчестер клубидан расмий таклиф олмаган. Англияда трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.
Манбага кўра, “Челси” 25 ёшли ярим ҳимоячини сотишга қарши эмас, бироқ бунинг учун тахминан 140 миллион евролик таклиф талаб қилмоқда. Шу сабаб трансфернинг амалга ошиши “Манчестер Сити”нинг яқин вақт ичида расмий таклиф юборишига боғлиқ.
Маълумот учун, Transfermarkt Энсо Фернандеснинг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.