«Челси» Энсо Фернандес бўйича қарорини ўзгартирмайди
Фернандес 11-август куни «Челси» қароргоҳига қайтиши ва тез орада жамоа билан машғулотларни бошлаши кутилмоқда.
Фото: Getty Images
«Челси» ярим ҳимоячи Энсо Фернандесни сотишга қарши эмас, бироқ футболчи учун белгиланган нархни туширмоқчи эмас.
Журналист Низар Кинселла маълумотига кўра, Лондон клуби 25 ёшли аргентиналик футболчини фақат камидан 140 миллион евро таклиф тушган тақдирдагина сотишни кўриб чиқади. «Челси» бу масалада бошқа клубларга ён беришни режалаштирмаяпти.
Фернандес 11-август куни «Челси» қароргоҳига қайтиши ва тез орада жамоа билан машғулотларни бошлаши кутилмоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячига «Манчестер Сити» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда Энсо «Челси» сафида барча мусобақаларда 54 та учрашув ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист