locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" Экитик учун асосий даъвогар

"Айнтрахт" клуби ҳам франциялик ҳужумчини сотишга тайёр
"Челси" Экитик учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

“Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Уго Экитик “Челси”нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Қайд этилишича, Лондон клуби 22 ёшли франциялик ҳужумчи бўйича аллақачон таклиф юборган. Фақат немислар Экитик учун катта маблағ сўрамоқда.

Франкфурт клуби Угонинг нархини 100 млн евро этиб белгилаган. Аммо инглиз клуби нархни туширишни истамоқда.

Ўтган мавсум у “Айнтрахт” сафида барча турнирларда 48 ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 12 голга ассистентлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг