«Челси» Душан Влахович трансфери бўйича музокараларни бошлади
«Челси» клуби «Ювентус»нинг сербиялик ҳужумчиси Душан Влаховични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби вакиллари футболчининг агенти ҳисобланган отаси Милош Влахович билан алоқага чиқишга улгурган. Шунингдек, «Бавария», «Барселона» ва «Ньюкасл» клублари ҳам Влаховичнинг отаси билан музокара олиб боргани айтилаётгани қайд этилган. Яқин вақт ичида Милош Влахович Турин клуби раҳбарияти билан ўғлининг шартномасини узайтириш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Душан Влахович «Ювентус» сафига 2022 йилнинг қишида келиб қўшилган эди. Якунланган мавсумда 26 ёшли сербиялик ҳужумчи барча турнирлар доирасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги бозор баҳоси 35 миллион еврони ташкил этади.