\"Челси\" Диогу Кошта учун 60 миллион евро тўлашга тайёр
Лондоннинг "Челси" клуби "Порту" дарвозабони Диогу Коштани сотиб олиш ниятида, дея хабар бермоқда журналист Экрем Конур.
Ушбу трансферни амалга ошириш учун лондонликлар 26 ёшли португалиялик посбоннинг шартномасида кўрсатилган 60 миллион евролик товон пулини фаоллаштиришга тайёр.
Кошта "Порту" клуби тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2019-йилдан буён асосий таркибда ҳаракат қилиб келмоқда. У 2025/2026-йилги мавсумда барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 25 та тўп олиб чиқди ва 24 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, "Челси" ушбу голкиперга қизиқиш билдирган "Пари Сен-Жермен" клубини ортда қолдиришга муваффақ бўлган. Лондонликлар трансферни расмийлаштириш учун дастлабки қадамларни қўйишга киришиб улгуришган.