\"Челси\" Дэлапнинг ўрнига Душан Влаховични кўриб чиқмоқда
Ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилинмаган.
Фото: Getty Images
Лондоннинг "Челси" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича ишларини давом эттирмоқда ва сербиялик ҳужумчи Душан Влаховични асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Хабарларга кўра, агар клуб Лиам Дэлап билан хайрлашса, "Челси" Влахович трансфери бўйича амалий ҳаракатларни бошлаши мумкин. Ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилинмаган, бироқ футболчи клубнинг қисқа рўйхатидан жой олган.
Шунингдек, "Челси" ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа вариантларни ҳам ўрганмоқда. Клуб ёзги трансфер ойнасида таркибни қайта шакллантиришни режалаштираётгани айтилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист