«Челси» Делапни сотиб юборишга тайёр
Унинг клуб билан шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади.
ФОТО: Getty images
«Челси» мавсум якунида Лиам Делап билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Эвертон» 23 ёшли форвардни асосий трансфер нишонларидан бирига айлантирган.
Лондон клуби футболчини 30 миллион фунт (тахминан 34 миллион евро) эвазига сотишга тайёр.
«Кўклар» Делапни сотиб, ундан тушадиган пуллар эвазига янги форвард сотиб олишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда Делап барча мусобақаларда 24 баҳсда майдонга тушиб, 2 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади. Тransfermarkt портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист