locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Делап ўрнига Рамушни сотиб олмоқчи

Transfermarkt портали Рамушнинг нархини 35 миллион евроға баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Делап ўрнига Рамушни сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Ҳужумчи Лиам Делап бу ёзда "Челси"ни тарк этиши мумкин.

Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, Лондон клуби форварднинг ўрнига номзод излашни бошлаган. "Кўклар" ўз эътиборини "ПСЖ" футболчиси Гонсалу Рамушга қаратди ва уни қўлга киритиш учун курашга қўшилишга тайёр.

Пойгада аллақачон бир неча Европа жамоалари иштирок этмоқда. Гонсалу Рамуш 2024-йилда "Бенфика"дан "ПСЖ"га 65 миллион евро эвазига ўтган.

Унинг шартномаси 2028-йилнинг 30-июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда португалиялик футболчи Париж клуби сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Рамушнинг нархини 35 миллион евроға баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг