locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Де Йонгга қизиқиш билдирмоқда

Де Йонгнинг «Барселона» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Челси» Де Йонгга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, нидерландиялик футболчига Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар Энцо Фернандесни «Манчестер Сити»га сотганидан сўнг, янги ярим ҳимоячи изламоқда. «Барселона» раҳбарияти эса қишки танаффусга қадар де Йонгнинг ҳолатини диққат билан кузатиб боради ва ҳозирча футболчининг келажаги борасида ҳеч бир вариантни истисно қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли де Йонг 2026 йилги Жаҳон чемпионати вақтида жароҳат олган ва янги мавсумда ҳали майдонга тушмаган. Бироқ аввалроқ ярим ҳимоячи машғулотларга қайтгани ҳақида хабар берилган эди.

Де Йонгнинг «Барселона» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг