\"Челси\" дарвозабони \"Сандерленд\"га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Челси” дарвозабони Жорже Петрович фаолиятини “Сандерленд”да давом эттириши мумкин.
Журналист Саша Таволиернинг хабар беришича, “қора мушуклар” 25 ёшли кипер билан 5 йиллик битим имзоламоқчи. Томонла музокараларни давом эттирмоқда. Жорженинг ўзи “Сандерленд”га йўл олишга тайёр.
Трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил қилади. Яна қўшимча бонуслар ҳам шартномага киритилиши мумкин.
Петрович ўтган мавсумни “Страсбург” клубида ижара асосида ўтказиб, 31 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ўтказиб юборди.
Баҳром Бобонов
Редактор