locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" дарвозабони АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Челси" дарвозабони АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

“Челси” дарвозабони Жорже Петрович фаолиятини “Борнмут”да давом эттириши мумкин, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, “олчалар” 25 ёшли сербиялик футболчининг трансфери бўйича "Челси"га расмий таклиф билан чиққан.

Футболчининг ўзи трансферга қизиқиш билдирмоқда, аммо клублар ҳали ўзаро келишиб олиши керак.

Ўтган ҳафтада "Сандерленд" "Челси" билан келишувга эриша олмади, шунинг учун энди "Борнмут"да трансфер учун жуда яхши имконият бор, дея таъкидлади манба.

Ўтган мавсумни Петрович "Страсбург"да ижарада ўтказди. Франция чемпионатида дарвозабон 31 та ўйин ўтказиб, шундан ўнтасида бирорта ҳам гол ўтказмаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг