«Челси» бош мураббийликка Хаби Алонсо номзодини кўриб чиқмоқда
«Челси» клуби бош мураббий лавозимига Хаби Алонсони таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради The Athletic.
Манба маълумотига кўра, 44 ёшли испан мутахассис бу имкониятни инкор этмайди. Шу билан бирга, расмий қарор ҳозирча қабул қилинмаган ва музокаралар жараёни давом этмоқда.
Бошқа номзодлар орасида Андони Ираола ҳам бор, ва оммавий ахборот воситалари хабар беришича, у мавсум охирида «Борнмут»ни тарк этиши мумкин.
Хаби Алонсо илгари «Реал» клубида бош мураббий бўлган, аммо лавозимидан озод қилинган. «Челси»да эса сўнгги вақтларда штабдаги ўзгаришлардан сўнг бош мураббий вазифасини вақтинча Калум Макфарлейн бажармоқда.
Шунингдек, The Telegraph хабар беришича, «Челси» бош мураббийлиги учун кенгайтирилган номзодлар рўйхатига Оливер Гласнер ва Филипе Луис ҳам киради.
Ҳозирда лондонлик клуб Англия Премьер-лигасида 9-ўринни эгаллаган.