locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» бош мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди

Аввалроқ лондонликлар Марескани истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» бош мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

«Страсбург» бош мураббийи Лиам Розеньор «Челси»нинг янги бош мураббийи лавозими учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, Лондон клуби раҳбарияти мутахассис фаолиятини юқори баҳоламоқда ва ҳозирда у қисқа рўйхатдаги энг асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. «Страсбург» эса «Челси» томонидан расмий музокаралар бошланиш эҳтимолини инобатга олиб, аллақачон эҳтимолий ўринбосар вариантларини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни «Челси» бош мураббий Энцо Мареска билан тузилган шартномани бекор қилганди.

Лиам Розеньор қўл остида «Страсбург» Франция чемпионатининг 16-туридан сўнг турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 23 очко жамғарган ва етакчи «Ланс»дан 14 очкога орқада қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг