locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» бош мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди — talkSPORT

Аввалроқ лондонликлар Розенёрни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола «Челси»дан бўшатилган Лиам Розенёрнинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Кеча англиялик мутахассис бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарилган эди.

Потенциал номзодлар қаторидан «Ньюкасл» устози Эдди Хау, «Порту»ни бошқараётган Франческо Фариоли, шунингдек, Филипе Луис ва Эдин Терзичлар ўрин олган. Бироқ келаётган ёзда жамоани доимий асосда бошқариш учун Ираола устувор вариант ҳисобланади. Баск мутахассиси жорий мавсум якунлангач, ҳозирги клубини тарк этишини аллақачон расман эълон қилган. Аввалроқ Ираола Оливер Гласнернинг ўринбосари сифатида кўрилган «Кристал Пэлас» таклифини рад этган эди.

Жорий мавсум якунига қадар «кўклар» бош мураббийи вазифасини Калум Макфарлейн бажариб туради. У Лиам Розенёр истеъфога чиқарилгач, вақтинчалик мураббий сифатида бу лавозимни эгаллади. Клуб ёзги мавсумолди тайёргарликлар бошлангунига қадар янги мураббийни тасдиқлаш учун саралаш жараёнини пухта ўтказишни режалаштирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг