\"Челси\" Байно-Гиттенс трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
"Челси" расмий сайти Жейми Байно-Гиттенс билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
20 ёшли вингер лондонликлар билан етти йиллик шартнома имзолади - 2032 йилнинг ўрталаригача.
Байно-Гиттенснинг трансфер суммаси ошкор этилмаяпти. Шу билан бирга, аввалроқ матбуотда "Челси" "Боруссия"га 65 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Ўз вақтида Жейми Байно-Гиттенс бир муддат "Челси" ёшлар жамоасида ўйнаган. "Боруссия" сафида футболчи 107 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда шерикларига 14 та голли узатма ёздириб қўйди.