«Челси» «AZ Alkmar»нинг 19 ёшли яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
«Челси» клуби «AZ Alkmar» ярим ҳимоячиси Кес Смитнинг вакиллари билан алоқа ўрнатган, бироқ ҳозирча лондонликлар 19 ёшли футболчини трансфер қилиш бўйича расмий таклиф билан чиқмаган. Бу ҳақда Goal нашри iNews’га таянадиган хабар бермоқда.
Манбага кўра, «кўклар» қишки трансфер ойнасида фаол бўлишни режалаштирмаяпти, бироқ нидерландиялик футболчини ёзда ўз сафида кўриш вариантини кўриб чиқмоқда. Смит «Ньюкасл» клуби эътиборида ҳам бор, аммо «ҳаққалар» лагерида ёзда бошқа жамоалар «AZ Alkmar»га янада ҷозибадор таклифлар билан чиқиши мумкинлигини яхши тушунишмоқда.
Жорий мавсумда Кес Смит барча турнирлар доирасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Смитнинг бозор қиймати 22 млн еврони ташкил этади.