“Челси” “Аякс”нинг 19 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг “Челси” клуби “Аякс”нинг 19 ёшли ҳимоячиси Жоррел Хатони диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.
Манбага кўра, “аристоратлар” голландиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, Хато жорий мавсум барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Аякс” билан тузган амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Шунингдек, Хато Нидерландия терма жамоаси сафида ҳам 6 та ўйин ўтказиб, битта голга ассистентлик қилган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 30 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист