locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» «Атлетико» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

«Матрасчилар» ушбу трансфердан 100 миллион евро фойда кўриши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» «Атлетико» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Атлетико» яримҳимоячиси Пабло Барриосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби аллақачон 22 ёшли футболчи бўйича расмий сўров юборган. У «Атлетико» таркибида муҳим ўрин эгаллайди ва «Челси» уни келажакдаги трансфер ойналарида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсумда Пабло Барриос 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Таъкидланишича, «Атлетико» ўз марказий яримҳимоячиси учун 100 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Transfermarkt порталига кўра, Барриоснинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг