Челси Астон Виллага қарши ўйинда техник зонага улоқтирилган шиша учун жаримага тортилиди
2025 йил 27 декабрь куни АПЛ 18-туридан ўрин олган ўйинда "Челси" "Астон Вилла"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
photo: Google
Англиянинг "Челси" клуби "Астон Вилла"га қарши ўйинда техник зонага улоқтирилган шиша учун жаримага тортилиди. Бу ҳақда маҳаллий футбол ассотсиацияси сайти хабар бермоқда.
2025 йил 27 декабрь куни АПЛ 18-туридан ўрин олган ўйинда "Челси" "Астон Вилла"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳодиса акс этган видеоязув мавжуд бўлса-да, Лондон жамоаси ва Ассоциация вакиллари қоидабузарнинг шахсини аниқлай олишмади. Якунда "Челси" айбига иқрор бўлди ва 173 минг евро миқдорида жазога тортилиди.
Айни пайтда жамоа 22 ўйинда 34 очко тўплаган ҳолда олтинчи ўринда бормоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор