«Челси» «Арсенал»нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда
Унинг “бургутлар” билан келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
ФОТО: Getty images
"Челси" клуби Италиянинг "Лацио" клуби чап қанот ҳимоячиси Нуну Таварешга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда II Messaggero хабар берди.
Манбага кўра, римликлар ёзда ҳам португалиялик 25 ёшли футболчини 50 миллион евро эвазига сотишни истамаганди. Аммо январда клуб молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида уни сотиб юбориши мумкин.
Футболчи учун асосий даъвогар “Челси” ҳисобланади.
Маълумот учун, Тавареш ҳуқуқий жиҳатдан “Арсенал”га тегишли ҳисобланади. “Лацио” футболчини 5 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Унинг “бургутлар” билан келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталидаги Таварешнинг нархи 20 млн еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист