«Челси» — «Арсенал»: Англия Лига Кубогидаги Лондон дербиси
Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
ФОТО: Getty images
Англия лига кубогида бугун ярим финалдан ўрин олган яна бир ўйин бўлиб ўтади.
"Челси" "Стэмфорд Бридж"да "Арсенал"ни қабул қилади.
Тарихга назар ташласак, “Арсенал” “Челси”га қарши ўйинларда сўнгги вақтларда яққол устунликка эга. "Кўклар" сўнгги 13 учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонишган, холос. Қолаверса, “Челси” ўз уйида 2018 йилдан бери “Арсенал”ни мағлуб эта олмаяпти. Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги лига учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди. Шуни таъкидлаш жоизки, икки жамоа ўртасидаги сўнгги учта тўқнашувнинг барчасида дуранг қайд этилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист