locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» АПЛдаги сўнгги саккизта ўйинда атиги бир марта ғалаба қозонди

Лондонликлар ҳозирда турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигаси 20-тури доирасида «Челси» сафарда «Манчестер Сити» билан 1:1 ҳисобига дуранг ўйнади. Шу тариқа, лондонликлар АПЛдаги сўнгги саккиз учрашувда атиги бир марта ғалаба қозонди.

«Кўклар»нинг омадсиз серияси 13-турда «Арсенал»га қарши баҳс (1:1) билан бошланган. Шундан сўнг жамоа «Лидс Юнайтед»га 1:3 ҳисобига мағлуб бўлди ва «Борнмут» билан ўйинда 0:0 дуранг қайд этди.

16-турда «Челси» «Эвертон»ни 2:0 ҳисобига мағлуб этган бўлса-да, кейинги баҳсда «Ньюкасл Юнайтед» билан 2:2 ҳисобига дуранг ўйнади. Орадан кўп ўтмай, «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобига ютқазилди ва иккинчи даврадаги «Борнмут»га қарши ўйинда яна 2:2 натижа қайд этилди. Энди эса ушбу серия «Манчестер Сити»га қарши дуранг билан давом этди.

Кейинги турда, 7 январь куни, «Челси» «Фулхэм»га қарши майдонга тушади.

Ҳозирда «Челси» 31 очко билан АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг