«Челси» АПЛ тарихида 30 ёшдан ошган футболчисиз ўйинни бошлаган иккинчи жамоага айланди
Лондоннинг «Челси» клуби Англия Премьер-лигаси 12-турида сафарда «Бёрнли»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Opta статистик платформаси маълумотига кўра, бу ўйин «аристократлар» учун тарихий кўрсаткичга сабаб бўлди — жамоа кетма-кет 50 ўйиндирки, бошланғич таркибида 30 ёшдан катта футболчини майдонга туширмаяпти.
Премьер-лига тарихида бундай серия бундан олдин фақат «Астон Вилла»да кузатилган. Бирмингемликлар 2012 йил сентябрдан 2014 йил январгача 59 та ўйинни 30 ёшдан ошган футболчисиз бошлаган ва лига рекордига эгалик қилиб келади.
Маълумот учун, 12 турдан кейин «Челси» 23 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа етакчидан уч очкога ортда қолмоқда. Кейинги турда лондонликлар ўз майдонида навбатдаги Лондон дербисида майдонга тушади — рақиб «Арсенал» бўлади.