«Челси» Анселмино ижарасини муддатидан аввал якунламоқчи
20 ёшли ҳимоячи ҳозирда «Боруссия Д» сафида тўп сурмоқда.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Челси» клуби марказий ҳимоячи Аарон Анселмино ижарасини Дортмунднинг «Боруссия» клубида муддатидан олдин якунлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Клуб 20 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида қайтариш опциясига эга. Бунга сабаб Анселминонинг орқа сон мушакларидаги жароҳат бўлиб, у немис клубида белгиланган минимал ўйин дақиқаларини ўйнай олмади, дея хабар беради Sky Sport Germany.
Шу билан бирга, футболчи Дортмунддаги вақтини мамнуният билан ўтказаётганини билдирган, бироқ якунӣ қарор «Челси»га тегишли.
Жорий мавсумда Анселмино барча турнирларда «Боруссия» сафида 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 млн еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист