«Челси» Алонсо билан музокара ўтказди – Романо
Томонлар музокара ўтказмоқда.
ФОТО: Getty images
“Челси” янги бош мураббий тайинлаш масаласида Хаби Алонсо билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, клуб яқин вақт ичида якуний қарор қабул қилишни режалаштирмоқда. Лондонликлар жаҳон чемпионати бошланишидан олдин янги мураббий номини эълон қилишни истамоқда.
Алонсодан ташқари, номзодлар рўйхатида Андони Ираола (“Борнмут”), Оливер Гласнер (“Кристал Пэлас”) ва Марку Силва (“Фулхэм”) ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо мураббий сифатида сўнгги бор “Реал Мадрид”ни бошқарган. У 2025 йил июнь ойидан 2026 йил 12 январгача жамоада ишлаб, 28 та ўйинда 20 та ғалаба, 3 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист