locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи

Лондонликлар 22 ёшли футболчининг трансферини қишки трансфер ойнасида амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Челси” клуби “Манчестер Сити” ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар 22 ёшли футболчининг трансферини қишки трансфер ойнасида амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.

Манбага кўра, “Челси” мавсум бошидаги ҳимоявий муаммолардан сўнг марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган. Лондонликлар Премьер-лиганинг дастлабки беш учрашувида 12 та гол ўтказиб юборган. Шу сабабли Ҳусанов клубнинг эътиборидаги вариантлардан бирига айланган.

Ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокара ёки трансфер бўйича келишув борлиги ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, Премьер-лиганинг яна уч клуби ўзбекистонлик ҳимоячининг вазиятини кузатаётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январь ойида “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган. 2026 йил ёзида ҳимоячи клуб билан янги беш йиллик шартнома имзолади ва унинг амалдаги келишуви 2031 йилгача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг