“Челси” 35 ёшли Денни Уэлбекни трансфер қилмоқчи
Хаби Алонсо тажрибали футболчини жамоага таклиф қилиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
Фото: Getty Images
“Челси” ёзги трансфер ойнасида кутилмаган трансферни амалга ошириши мумкин. Лондон клуби “Брайтон” ҳужумчиси Денни Уэлбекни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбаларга кўра, бош мураббий Хаби Алонсо тажрибали футболчини жамоага таклиф қилиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. Мутахассис Уэлбекнинг етакчилик фазилатлари ва Премьер Лигадаги катта тажрибаси ёш таркиб учун фойдали бўлишига ишонмоқда.
35 ёшли ҳужумчи 2025/26-йилги Премьер Лига мавсумида 13 та гол уриб, фаолиятидаги энг сермахсул мавсумлардан бирини ўтказди. Унинг “Брайтон” билан амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист