locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" 18 ёшли босниялик ҳужумчи учун 30 миллион евродан ортиқ тўлашга тайёр

Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондонинг "Челси" клуби Германиянинг "Байер" Леверкузен жамоасида тўп сураётган 18 ёшли босниялик ҳужумчи Керим Алайбеговични ўз сафига қўшишга яқин турибди.

Kicker нашри хабар беришича, "кўклар" иқтидорли футболчи трансфери учун 30 миллион евродан ортиқ маблағ тўлашга тайёр. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда ва "Челси" ушбу трансфер бўйича асосий даъвогар ҳисобланмоқда.

Керим Алайбегович 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари ортидан Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборини тортди. Бироқ айни пайтда энг жиддий қизиқишни айнан "Челси" намоён этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг