«Челси» 16 ёшли эквадорлик ҳимоячининг трансфери борасида келишувга эришди
Истеъдодли футболчи 2028 йилнинг январ ойида лондонликлар сафига қўшилади.
ФОТО: Getty Images
«Челси» 16 ёшли ҳимоячи Дейнер Ордоньесни «Индепендиенте дел Валле» клубидан сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, эквадорлик истеъдод 2028 йилнинг январ ойида лондонликлар сафига қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 7 август куни «Челси» ҳимоячиси Ливай Колвилл олдинги кўндаланг пай тақсимоти (ACL) жароҳатини олган эди ва у 2025/26 йилги мавсумда майдонга туша олмаслиги мумкин. АПЛнинг 11-тури доирасида «Вулверхемптон»га қарши ўйинни (3:0) ҳимоячи Бенуа Бадьяшил ҳам ўтказиб юборган.
Шунингдек, ёзги трансфер ойнасида Эквадор ёшлар терма жамоаси аъзоси Ордоньесга амалдаги Англия чемпиони «Ливерпул» ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.
Насрулло Каримов
Журналист