locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» 15 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» 15 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи
Фото: Getty Images

“Челси” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибда “тозалаш ишлари”ни амалга ошириши кутилмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, бу қарор клуб бош мураббийи Энцо Маресканинг ташаббуси билан қабул қилинган. У “аристократлар” раҳбариятига 15 нафар футболчининг рўйхатини берган.

Маресканинг “қора рўйхати”га қуйидаги футболчилар киритилган: Кристофер Нкунку, Аксел Дисаси, Бенуа Бадиашиле, Лесли Угочукву, Бен Чилуэл, Раҳим Стерлинг, Алфи Гилкрист, Карни Чуквуэмека, Кирнан Дюсбери-Ҳолл, Николас Жексон, Марк Гиу, Ренату Вейга, Аарон Анселмино, Армандо Броя ва Давид Датро Фофана. Клуб бу футболчилар бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Улар тўлиқ трансфер ёки ижара асосида жамоадан кетиши мумкин.

Маълумот учун, “Челси” янги мавсумдаги илк учрашувини 17 август куни ўз майдонида “Кристал Пэлас”га қарши ўтказади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг