“Челси” 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг “Челси” клуби “Айнтрахт” билан 22 ёшли ҳужумчи Уго Экитикени сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар бермоқда.
Манбага кўра, “канонирлар”нинг француз футболчисини қўлга киритиш учун курашдаги асосий рақиби “Ливерпуль” ҳисобланади. Таъкидланишича, франкфуртликлар Экитике учун 100 миллион евро талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Экитике ўтган мавсум барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист