locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” 100 миллион евроға ҳужумчи сотиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Кенан Йилдиз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Deadlinedaylive нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, туркиялик футболчига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Аристократлар” 19 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Кенан жорий мавсум А Серияда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг туринликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг