Чехия терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Коубек истеъфога чиқди
Чехия терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Коубек лавозимини тарк этди.
Коубекнинг таъкидлашича, жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлик учун асосий масъулиятни ўз зиммасига олган ва шу сабабли Давид Трундага истеъфосини таклиф қилган.
«Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг барча ҳолатларни таҳлил қилиб, ўз лавозимимни Давид Трундага таклиф қилишга қарор қилдим. Ўзаро муҳокама ва маслаҳатлардан кейин у бу қароримни қабул қилди.
Бу қарорга нисбатан менга қарши уйдирмаларга асосланган медиакампания ҳам таъсир қилди. Бундай муҳитда Чехия терма жамоасида ишлашнинг маъноси қолмасди.
Афсуски, жаҳон чемпионатидан кейин амалга оширишни режалаштирган аниқ лойиҳаларимни энди ҳаётга татбиқ эта олмайман.
Шунингдек, мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Саралаш босқичи ва жаҳон чемпионати давомидаги қўллаб-қувватлашингизни ҳеч қачон унутмайман.
Чехия терма жамоаси ва менинг ворисимга келгуси фаолиятида омад тилайман. Ҳар бир чех мухлиси каби мен ҳам уларга мухлислик қилишда давом этаман», — деди Коубек.