locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чехия футбол ассоциацияси президенти Инфантино режасини қўллаб-қувватлади

Аввалроқ УЕФА ФИФАнинг ушбу ташаббусини "қизил чизиқ" деб атап, Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш эҳтимолини ҳам муҳокама қилиши мумкинлигини билдирганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Чехия футбол ассоциацияси президенти Давид Трунда ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорий ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга таклиф қилиш режасини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Трунда бу ташаббус Чехия футболи ривожи учун фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, ФИФА билан яқин ҳамкорлик миллий футбол инфратузилмасини яхшилаш ва қўшимча молиялаштириш имкониятларини яратади. Шу билан бирга, у якуний хулоса чиқаришдан аввал лойиҳа тафсилотлари билан тўлиқ танишиб чиқиш зарурлигини ҳам қайд этди.

Чехия футбол ассоциацияси ушбу масалани август ойида бўлиб ўтадиган ижроия қўмитаси йиғилишида муҳокама қилиши кутилмоқда. Трундданинг позицияси УЕФАнинг аксарият аъзолари қарашидан фарқ қилмоқда. Чунки Европа футбол уюшмаси ва бир қатор миллий ассоциациялар Инфантино режасини кескин танқид қилиб, уни футбол бошқаруви тамойилларига зид деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ УЕФА ФИФАнинг ушбу ташаббусини "қизил чизиқ" деб атап, Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш эҳтимолини ҳам муҳокама қилиши мумкинлигини билдирганди. Чехия эса бу масалада Инфантино режасини очиқ қўллаб-қувватлаган Европадаги илк футбол ассоциацияларидан бирига айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг