locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чаваррия «Челси»га ўтиш учун Англияга йўл олди

Трансфер бўйича келишув кеча кечқурун тўлиқ якунланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чаваррия «Челси»га ўтиш учун Англияга йўл олди
ФОТО: Getty images

Испаниянинг «Райо Вальекано» клуби ҳимоячиси Пеп Чаваррия «Челси»га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга йўл олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X саҳифасида хабар қилди.

Романонинг маълум қилишича, трансфер бўйича келишув кеча кечқурун тўлиқ якунланган. Лондон клуби ушбу трансфер учун 19 миллион евро кафолатланган маблағ ва қўшимча 2 миллион евро бонус тўлайди.

28 ёшли испаниялик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгач, «Челси» билан расмий шартнома имзолайди.

2025/2026 йилги Ла Лига мавсумида Чаваррия 33 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, у Конференциялар лигасида 8 та баҳсда қатнашиб, 1 та ассист қайд этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг